6 Октябр 2021 йил 414

Фармон ва Қарорлар ижроси амалда.

2020 22 сентябр кунидаги “Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6065-сонли фармонга асосан ҳозирги кунда Ширин шаҳар ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш гуруҳида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Ширин шаҳар ИИБ М ва ФРГда фуқароларимиз учун қулай шароитлар яратилган, жумладан, фуқароларни кутиш залларида стуллар ва фуқароларимиз томонидан ўзлари ариза анкеталарини тўлдиришлари учун стол-стуллар ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқарилаётган Қарорлар намуналари акс эттирилган баннерлар, фуқароларга хизмат кўрсатиш учун консалтинг хизматлари ташкил қилинган. Йил бошидан Ширин шаҳридаги 320 дан ортиқ фуқароларга ID-карталар бир иш кунида расмийлаштирилиб берилмоқда. Шу билан бирга фуқароларимизнинг хорижга чиқишлари учун 26.12.2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш тизимини яратиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорт тизимини модернизация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4079-сонли Қарори ижросидан келиб чиқиб шаҳар фуқароларига хорижга чиқиш паспортлари ўрнатилган тартибда рсамийлаштирилиб берилмоқда. 2020йил 13 мартда Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида”ги 696-сонли Қонунининг 6-моддаси билан 136 нафар Ширин шаҳрида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасини фуқаролик паспортини олиш бахтига муяссар бўлдилар. Бир сўз билан айтганда Ширин шаҳар ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматидан шаҳар фуқаролари мамнун бўлишмоқда.

 

Text to speech