19 Август 2022 йил 424

«Энг яхши терговчи» кўрик танлови ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 августдаги «Ички ишлар органларида энг яхши ходимларни аниқлаш бўйича республика танловини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, ИИВнинг ҳамда Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг кўрсатмасига асосан жорий йилнинг 10-11 август кунлари Сирдарё вилояти ички ишлар органларида «Ватанпарварлик ойлиги» доирасида «Энг яхши терговчи» кўрик танлови ўтказилди. Ушбу кўрик танлов спорт машғулотлари, қўл жанги усуллари, қуролни йиғиш ва сочиш, тест синовлари, ходимларни психологик даражасини аниқлаш ҳамда якка тартибда суҳбат ўтказиш босқичларида ўтказилди. Муросасиз ва қизғин ўтган кўрик танлов якунига кўра Сайхунобод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи терговчиси капитан Эшқулов Фахриддин Ўролбой ўғли фахрли биринчи ўринни эгаллаб «Энг яхши терговчи» кўрик танловида тенгсиз деб топилди. Шунингдек, Гулистон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими терговчиси катта лейтенант Турдиқулов Жамшид Арслонқул ўғли иккинчи ўринни ва Сирдарё тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими катта терговчиси катта лейтенант Сайфуллаев Тоҳир Малик Нарзулла ўғли учинчи ўринни қўлга киритдилар. Кўрик танлов ғолиблари «Энг яхши терговчи» кўрик танловининг республика босқичига йўлланмага эга бўлдилар. Ташкил этилган бу каби тадбирлар ҳар бир ходимни ватанига, халқига ва оиласига бўлган садоқатини янада мустаҳкамлаб, «Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурч» эканлигини ҳис қилган ҳолда ҳалол хизмат олиб боришини таъминлайди.

Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси.

Text to speech