Ёшларга эътибор
Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи полковник З.Ж.Қаюмов раҳбарлигида Мактаб ўқувчилари ўртасида ҳуқуқий маданиятни ошириш бўйича бўлиб ўтди.
Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи полковник З.Ж.Қаюмов, Тергов бошқармаси кадрлар гуруҳи катта инспектори майор А.А.Бекмуродов ҳамда бошқа масъуллар иштирокида 2024 йил 27 февраль куни Сирдарё тумани Наврўз маҳалласида жойлашган 11-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 9,10,11-синф ўқувчилари билан ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш ва уларнинг ҳуқуқий онгини ошириш бўйича йиғилиш ўтказилиб, йиғилишда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ва ёшларга кейинги учрашувларда миллий қадрият ва анъаналарга ҳурмат, ватанпарварлик, мардлик туйғуларини юксалтиришга қаратилган тадбирларни ўтказилиши айтилди.