Ёшлар муаммолари доим эътиборда.
Жорий йил мамлакатимизда ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили деб номланганлиги муносабати билан барча ташкилот ва идора шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари томонидан жойларда келажак эгалари иштирокида Раҳбар ва ёшлар форматидаги учрашувлар бўлиб ўтмоқда.
Ана шундай манзилли очиқ мулоқотлардан бири Сирдарё тумани Наврўз маҳалласида ташкил этилди. Унда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари-тергов бошқармаси бошлиғи томонидан ҳудуддаги оғир тоифага киритилган ёшларнинг оилавий шароити, таклиф ва ташаббуслари яқиндан ўрганилди.
Шунингдек учрашув давомида ёшларнинг таълим олиш , қизиқиши доирасида касб-ҳунарга ўқиш ҳамда бандлик йўналишидаги таклифлари фаол қўллаб-қувватланди.
Мулоқот давомида аниқланган муаммолар , таклиф ва ташаббуслар юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олиниб масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди