27 Апрел 2022 йил 278

Эксперт-криминалистика бўлими ходимлари томонидан академик лицейда ўқув машғулоти ташкил этилди.

ИИВ Сирдарё академик лицейида жорий йилнинг 26 апрель куни Сирдарё вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика бўлими ходимлари иштирокида “Ҳужжатларнинг криминалистик тадқиқотлари тушунчаси, предмети, тизими ва вазифалари” мавзусида қўшимча ўқув машғулотлари ўтказилди. Сирдарё вилояти ИИБ эксперт криминалистика бўлими бош эксперти М.Ш.Мамажанов ва бўлим катта эксперти капитан З.Ш.Арзикуловлар томонидан ўтилган қўшимча ўқув машғулотида ҳужжатлар ва хатларнинг идентификация хусусиятлари, тергов ва тезкор ҳаракатларда улардан фойдаланиш, қалбаки пул ясашни криминалистик тадқиқот қилиш ҳамда ёзув асосида идентификация қилиш тўғрисида ўқувчиларга қизиқарли маълумотлар ҳавола этилди. Қалбаки пул, қимматли қоғоз, шахсни тасдиқловчи ҳужжатларнинг қалбакисини хусусий ва умумий белгиларидан, шунингдек ҳимоя белгиларидан аниқлаш ҳамда уларни ГЕГУЛА компаратори, УРБ-7 микроскопи ва ультрабинафша нурлари ёрдамида аниқлашни кўрсатиб беришди. Бу каби машғулотлар ўқувчиларнинг ички ишлар органларига бўлган қизиқишини янада ошириб, уларни келажакда ўз касбига содиқ, ватанпарвар ва юксак салоҳиятли  кадрлар бўлиб етишишида муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз. 

Text to speech