3 Апрел 2024 йил
4026
Ечимини кутаётган муаммолар ижобий ҳал этилмоқда
Аҳоли муаммоларини тинглаш, уларнинг дарду-ташвишига шерик бўлиш, муаммоларини ижобий ҳал этиш, оғирини енгил, узоғини яқин қилиш, бир сўз билан айтганда халқни рози қилиш каби эзгу ишлар давом этмоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Санжар Джабаров вилоят Халқ қабулхонасида навбатдаги қабулини ўтказди.
Қабул жараёнида 6 нафар жисмоний шахсларнинг мурожаатлари тингланди. Мурожаатлар асосан, йўл белгиларини ўрнатиш, пул олди-берди масаласи, ишга жойлашиш каби аҳолини қийнаётган масалаларни ташкил қилди.
Мурожаатларнинг ҳар бири алоҳида назоратга олинди. Шу каби ўтказилаётган қабуллар халқимизнинг ҳаётдан рози бўлиши учун янада кенг имконият ва шарт-шароитлар яратишга хизмат қилиши шубҳасиз.