13 Октябр 2025 йил 34

ЁШ МУТАХАССИС ХОДИМЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15-аперлдаги “Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5076-сон қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 11 апрель куни Гулистон шаҳар Ички ишлар бошқармаси Мажлислар залида ИИВ Академияси профессор ўқитувчилари подполковник Т.С.Азимов ҳамда подполковник М.Р.Саидовлар иштирокида Вазирлик Академиясини охирги 3 йилда тамомлаб, Сирдарё вилояти Ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ёш мутахассис ходимлар билан учрашув ташкил этилди.

Подполковник Т.С.Азимов ушбу учрашув ҳудудларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, жиноятчиликка қарши самарали курашиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан ўзаро тажриба алмашиш, ходимларнинг билим ва касбий кўникмаларини ошириш, академияни охирги 3 йилдаги битирувчилари фаолиятини мониторинг қилиш, уларнинг хизмат фаолиятида дуч келинаётган муаммолар ҳамда Академия таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича ходимларнинг таклифларини умумлаштириш мақсадида ташкил этилаётганлигини етказди. Шундан сўнг, шогирд-устоз анъаналари асосида ўзаро дўстона суҳбат бўлиб ўтди.

Бундан ташқари, ИИВ Академияси профессор ўқитувчилари подполковник Т.С.Азимов ҳамда подполковник М.Р.Саидовлар Вазирликнинг 2024 йил 25 июндаги 345-сон буйруғига мувофиқ, шаҳар-туман ИИО бошлиқларига бириктирилган, Гулистон шаҳридаги 8-сонли ҳамда Мирзаобод туманидаги 21-сонли мактабларига методик ёрдам кўрсатиш мақсадида ташриф буюришди. Ўз навбатида, подполковник М.Р.Саидов ўқувчиларни қонунга итоаткорлик ва миллий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, ҳуқуқбузарликка тоқатсизлик руҳида тарбиялаш юзасидан фикрлари билан ўртоқлашди.

Text to speech