2 Сентябр 2021 йил 902

ДИҚҚАТ! Сирдарё вилояти ИИБ М ва ФРБ огоҳлантиради!

Хорижий давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келиши ва кетиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида бўлишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарорига илова тарзда бир нечта ўзгартириш киритилган.

Унга кўра пандемия муносабати билан карантин жорий этилган ҳудудда вақтинча бўлиш муддати тугаган хорижий фуқароларга, шунингдек, уларни қабул қилган уй-жой эгалари ҳамда мансабдор шахсларга нисбатан карантин муддати тугагунга қадар Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузганлиги учун маъмурий чоралар қўлланилмаслиги белгиланган эди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 августдаги 549-сонли қарорига асосан, мазкур банд бекор қилиниб чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, жорий йилнинг 10 сентябрдан Республикада бўлиш тартибини бузганлиги учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавогарликка тортиладилар.

Шу сабабли, Республика ҳудудидаги чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан 2021 йил 10 сентябрга қадар вақтинчалик рўйхатдан ўтишларини сўраймиз.

 Сирдарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси  

Text to speech