15 Октябр 2022 йил 5903

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН ! Сирдарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати, Жамоат тартибини сақлаш ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги йўналишидаги сафдорлик лавозимларига танлов эълон қилади.

Сирдарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати, Жамоат тартибини сақлаш ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги йўналишидаги сафдорлик лавозимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон Қарори билан тасдиқланган “Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисида”ги Низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг амалдаги меъёрий буйруқ талаблари асосида Ички ишлар органларига қабул қилиш учун танлов эълон қилади.

Танловда иштирок этадиган номзодларнинг сони чекланмайди.

Танловда иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар 2022 йилнинг 21 ноябрь кунидан 26 ноябрь кунига қадар 26 ноябрь куни ҳам соат 09.00 дан 17.00 га қадар Сирдарё вилояти ИИБ “Динамо” спорт мажмуасига қуйидаги ҳужжатларни аслини кўрсатган ҳолда мурожаат этишлари мумкин:

 -биометрик паспорт ёки идентификация ID-картаси (асли ва нусхаси);

 -ҳарбий гувоҳнома (асли ва нусхаси);

-Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойдан белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўй параметри кўрсатилган ҳолда, 086-форма).

 -3х4 ўлчамдаги 6 та, 9х12 ўлчамдаги 2 та рангли фотосурат (бош кийимисиз);

-олий маълумотни тасдиқловчи ҳужжат (диплом) ёки олий ўқув муассасасида 

 -сиртқи таълим шаклида таҳсил олаётганлиги тўғрисида олий ўқув муассасаси томонидан берилган маълумотнома (асли);

Йўл ҳаракати хавфсизлиги йўналишидаги лавозимларга ҳужжат расмийлаштирмоқчи бўлган номзодлар қуйидаги мутахассисликларга эга бўлиши талаб этилади.

-ер усти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси таълим йўналиши; -автомобиллар ва автомобиль хўжалиги мутахассислиги;

-автомобиль йўллари ва аэродромлар таълим йўналиши;

-кўприклар, туннеллар ва метрополитен қурилиши мутахассислиги;

-автомобиль транспорти, йўл қурилиш машиналари ва жиҳозларининг эксплуатацияси таълим йўналиши;

-транспорт иншоотларининг эксплуатацияси таълим йўналиши;

-қиймат инжинирингги таълим йўналиши;

-шаҳар йўллари ва кўчалари таълим йўналиши;

-касбий таълим-автомобиль ва аэродромлар;

-касбий таълим-транспорт воситаларини ишлатиш ва таъмирлаш таълим йўналиши;

-менежмент-автотранспорт бўйича таълим йўналиши;

-маркетинг-автотранспорт бўйича таълим йўналиши;

-транспорт воситаларини ишлатиш ва таъмирлаш таълим йўналиши;

-ташишларни ташкил этиш ва транспорт логистикаси таълим йўналиши;

-электр техникаси, электр механикаси ва электртехнологиялари автомобиль транспорти) таълим йўналиши;

-хизмат кўрсатиш техникаси ва технологияси (хизмат кўрсатиш тармоқлари бўйича) таълим йўналиши;

-хизматлар соҳаси (автотранспорт бўйича) таълим йўналиши;

-экология ва атроф муҳит муҳофазаси (автотранспорт бўйича) таълим йўналиши;

-бино ва иншоотлар қурилиши мутахассислиги таълим йўналиши;

-ҳаракат хавфсизлигини ташкил этиш мутахассислиги;

-Ички ёнув двигателларини синаш ва улардан фойдаланиш мутахассислиги;

-кўтариш, ташиш ва йўл қурилиш машиналари таълим йўналиши;

-ҳуқуқий таълим соҳаси; ҳарбий таълим соҳаси.

Номзодларга қўйилган талаблар:

 - Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;

 - Сирдарё вилояти ҳудудида доимий рўйхатда туриши;

 - Ёши 18 дан кичик 30 дан катта бўлмаган (30 ёшдагилар ҳам) бўлиши;

 - Бўйи: 175 см ва ундан юқори бўлиши;

 - Олий маълумотга эга ёки сиртқи таълим шакли бўйича таҳсил олаётган бўлиши;

 - Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни, сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ёки олий ўқув юртларида ҳарбий тайёргарликдан ўтган бўлиши.

Танлов тадбирлари қуйидаги босқичларни ўз ичига олади 

-дастлабки ўрганиш;

 -умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;

 -интеллектуал ривожланганлик даражаси ва психоэмоционал барқарорликни баҳолаш;

 -якуний суҳбат.

(Танловда қатнашиш учун келган номзодларга танлов тадбирлари бўйича тўлиқ тушунча берилади.)

Шунингдек, хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган Ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари дастлабки ўрганиш, жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш ҳамда интеллектуал ривожланганлик даражаси ва психоэмоционал барқарорликни баҳолаш босқичларидан муваффақиятли ўтган тақдирда, якуний суҳбатсиз шахсий ҳужжатлар йиғма жилдлари белгиланган тартибда расмийлаштирилган ва ҳарбий-тиббий комиссия томонидан хизматга яроқли деб топилган тақдирда, хизматга қабул қилинади.

Қуйидаги номзодлар истисно тариқасида, танлов тадбирларининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш босқичидан озод қилинади ҳамда уларга ушбу босқич бўйича максимал балл берилади:

 - Илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлганлар;

- Олий таълим муассасаларини имтиёзли диплом билан тамомлаганлар.

Бундан ташқари сўнги беш йил ичида республика миқёсидаги спорт мусобақасининг ғолиби бўлган ёки халқаро миқёсдаги спорт мусобақасининг 1-3 ўринларидан бирини эгаллаган спортчилар, истисно тариқасида, хизматга фақатгина якуний суҳбат асосида қабул қилинади.

Маълумот учун телефон рақамлари: 67-343-52-80, 67-343-50-83, 67-343-50-73.

Манзил: Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳар, Навоий шох кўчаси, 199-уй (Динамо спорт мажмуаси)

Мўлжал: ("Стоматология маркази" ёнида)

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси.

Text to speech