ДИҚҚАТ ЭЪЛОН ! Сирдарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналишидаги офицерлик лавозимларига танлов эълон қилади.
Сирдарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналишидаги офицерлик лавозимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон Қарори билан тасдиқланган “Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисида”ги Низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг амалдаги меъёрий буйруқ талаблари асосида Ички ишлар органларига қабул қилиш учун танлов эълон қилади.
Танловда иштирок этадиган номзодларнинг сони чекланмайди.
Танловда иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар 2022 йилнинг 14 ноябрь кунидан 19 ноябрь кунига қадар 19 ноябрь куни ҳам соат 09.00 дан 17.00 га қадар Сирдарё вилояти ИИБ “Динамо” спорт мажмуасига қуйидаги ҳужжатларни аслини кўрсатган ҳолда мурожаат этишлари мумкин:
-биометрик паспорт ёки идентификация ID-картаси (асли ва нусхаси);
-ҳарбий гувоҳнома (асли ва нусхаси);
-олий маълумотни тасдиқловчи ҳужжат (диплом) (асли ва нусхаси);
-Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойдан белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўй параметри кўрсатилган ҳолда, 086-форма).
-3х4 ўлчамдаги 6 та, 9х12 ўлчамдаги 2 та рангли фотосурат (бош кийимисиз);
Номзодларга қўйилган талаблар:
- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
- Сирдарё вилояти ҳудудида доимий рўйхатда туриши;
- Ёши 18 дан кичик 30 дан катта бўлмаган (30 ёшдагилар ҳам) бўлиши;
- Бўйи: 165 см ва ундан юқори бўлиши;
- Олий маълумотга эга бўлиши;
- Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни, сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ёки олий ўқув юртларида ҳарбий тайёргарликдан ўтган бўлиши.
Танлов тадбирлари қуйидаги босқичларни ўз ичига олади
-дастлабки ўрганиш;
-умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;
-интеллектуал ривожланганлик даражаси ва психоэмоционал барқарорликни баҳолаш;
-якуний суҳбат.
(Танловда қатнашиш учун келган номзодларга танлов тадбирлари бўйича тўлиқ тушунча берилади.)
Шунингдек, хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган Ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари дастлабки ўрганиш, жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш ҳамда интеллектуал ривожланганлик даражаси ва психоэмоционал барқарорликни баҳолаш босқичларидан муваффақиятли ўтган тақдирда, якуний суҳбатсиз шахсий ҳужжатлар йиғма жилдлари белгиланган тартибда расмийлаштирилган ва ҳарбий-тиббий комиссия томонидан хизматга яроқли деб топилган тақдирда, хизматга қабул қилинади.
Қуйидаги номзодлар истисно тариқасида, танлов тадбирларининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш босқичидан озод қилинади ҳамда уларга ушбу босқич бўйича максимал балл берилади:
- Илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлганлар;
- Олий таълим муассасаларини имтиёзли диплом билан тамомлаганлар.
Бундан ташқари сўнги беш йил ичида республика миқёсидаги спорт мусобақасининг ғолиби бўлган ёки халқаро миқёсдаги спорт мусобақасининг 1-3 ўринларидан бирини эгаллаган спортчилар, истисно тариқасида, хизматга фақатгина якуний суҳбат асосида қабул қилинади.
Маълумот учун телефон рақамлари: 67-343-52-80, 67-343-50-83, 67-343-50-73.
Манзил: Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳар, Навоий шох кўчаси, 199-уй. "Динамо" спорт мажмуаси
Мўлжал: ("Стоматология маркази" ёнида)
Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси.