ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! Сирдарё вилояти Ички ишлар органларида энг яхши ходимларни аниқлаш бўйича танловда фаол иштирок этинг.
Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг 2021 йил 14 сентябр кунидаги 136-сонли буйруғи билан «Энг яхши ҳудудий ички ишлар органи бошлиғи», «Энг яхши профилактика инспектори», «Энг яхши терговчи», «Энг яхши тезкор ходим» номинациялари бўйича танловнинг ҳудудий босқичини ўтказилиши белгиланиб, «Ички ишлар органларида энг яхши ходимларни аниқлаш бўйича танловнинг ҳудудий босқичини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом» ва энг яхши ходимларни аниқлаш бўйича вилоят ташкилий қўмитаси таркиби тасдиқланди.
Ушбу буйруққа асосан:
-Жорий йилнинг 20-25 сентябр кунлари танловнинг вилоят босқичи ўтказилиши белгиланди.
-Тегишли номинациялар бўйича ички ишлар органларида энг яхши ходимларни адолатлилик, холислик, ошкоралик ва коллегиаллик принциплари асосида аниқлаш;
-Танловнинг ҳудудий саралаш босқичини ўтказиш ҳамда ғолиб ва совриндорларни аниқлаш тартиби;
-Синов натижалари асосида ташкилий қўмитанинг қарори билан тегишли номинациялар бўйича ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш тартиби ҳамда уларга бериладиган имтиёзлар белгиланиб олинди.
Танловда ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, тергов ва тезкор-қидирув фаолияти соҳаларида камида бир йил иш тажрибасига эга ички ишлар органларининг ходимлари иштирок этиши мумкин.
"Энг яхши ҳудудий ички ишлар органи бошлиғи" номинацияси бўйича ҳудудий ички ишлар органи раҳбарлик лавозимларида камида 2 йил амалий иш тажрибасига эга ички ишлар органларининг ходимлари иштирок этиши мумкин.
Танловнинг ҳудудий босқичи ғолиблари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 баравари миқдорида, иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган ходимлар - меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 ва 3 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти билан рағбатлантирилади.
Шу боис, Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари ходимларини ушбу танловда иштирок этишларини сўраймиз.
Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати