12 Ноябр 2022 йил 1242

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ИИВ Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига ўқишга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилинади

Давлатимиз раҳбарининг “Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги тегишли қарори ҳамда Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига ўқишга қабул қилиш учун номзодлар танловини ташкил этиш тўғрисидаги буйруғига мувофиқ муносиб номзодларни танлаш, уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдларини белгиланган талаблар асосида расмийлаштириш ишларини самарали ташкил этиш чоралари кўрилмоқда.

- Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига ўқишга кириш учун олий маълумотли ёши 18 дан кичик ҳамда 30 дан катта бўлмаган номзодлардан ариза (билдирги)лар қабул қилиш 2022 йилнинг 5 ноябридан 5 декабрь кунига қадар;

- номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлигини баҳолаш жорий йилнинг 20 декабрь кунига қадар;

- номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш 2023 йилнинг 20 январь кунига қадар амалга оширилиши белгиланган.

Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига ўқишга қабул қилиш режа тақсимотига кўра, Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасига жами 6 та қуйидаги мутахассисликлар:

- ЙПХ-Йўл-патруль хизмати фаолиятида 2 та;

- ПТТ-Паспорт тизимини таъминлашда 2 та;

- ЖТСФ-Жамоат тартибини сақлашда 2 та квота ажратилган.

Номзодлардан (паспорт, ҳарбий гувоҳнома ёки ҳарбий хизматга чақирув гувоҳномаси, маълумоти ҳақидаги ҳужжат)лар талаб этилади.

Мазкур ишчи гуруҳ таркиби вилоят ИИБ маънавий- маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи раислигида, касбий тайёргарлик, шахсий хавфсизлик ва юридик таъминлаш бўлими бошлиғи, ҳарбий-тиббий комиссия раиси, психолог ходимлардан ташкил этилади.

Text to speech