"Диний экстремизм ва терроризм – жамият тараққиётига таҳдид" ҳамда "Коррупцияга қарши курашиш" мавзуларида тарғибот тадбири ташкил этилди.
Бугун Гулистон шаҳар 16-мактабида Гулистон шаҳрида жойлашган 18 та мактаб директорлари ва 20 та ДМТТ раҳбарлари иштирокида "Диний экстремизм ва терроризм – жамият тараққиётига таҳдид" ҳамда "Коррупцияга қарши курашиш" мавзуларида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида Гулистон шаҳар ИИБ бошқармаси ТҚКГ катта тезкор вакили, Тергов бўлими терговчиси, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Гулистон шаҳар бўйича ходими ҳамда жами 45 нафар иштирокчилар иштирок этишди.
Тадбир давомида сўзга чиққанлар давлатимиз раҳбарининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликларнинг олдини олишда муҳим қадам бўлганини таъкидлаб ўтар экан, қарорда ёш авлоднинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга доир сай-ҳаракатлар самарадорлигини такомиллаштириш, ёшларни зарарли ахборотлардан ҳимоя қилиш бўйича мустаҳкам иммунитетни шакллантириш масалаларига эътибор қаратилганини тушунтирди.
Шу билан бирга раҳбарларга жамиятда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашишда энг муҳим жиҳатларидан бири «Фирибгарлик», “Ўзгалар мулкини ўғирлаш”, “Ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилиш”, “Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа таъқиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш”, “Ўз жонига суиқасд қилиш”, “Қасддан одам ўлдириш”, “Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш”, “Қасддан баданга оғир шикаст етказиш”, “Тақиқланган ўсимлик етиштириш” ва шу каби ҳолатлар бўйича содир этилган жиноятлар ва қонунбузарликлар ҳамда Терроризм – жамиятда беқарорлик келтириб чиқариш, аҳоли кенг қатламларида ваҳима ва қўрқув уйғотишга қаратилган сиёсий курашнинг ўзига хос усули эканлиги, улар яширин (конспиратив) руҳдаги ташкилотлар томонидан беқарорлик келтириб чиқариш орқали ҳокимиятни эгаллаш мақсадида амалга оширилиши, террорчи гуруҳлар жамиятда аҳолининг кенг қатлами номидан ҳаракат қилаётгандек таассурот уйғотиш мақсадида диний шиорлардан ниқоб сифатида фойдаланиши, терроризмнинг энг асосий хусусиятларидан бири ушбу ҳаракат тарафдорларининг “Куч ишлатиш ва зўравонлик давлатни қулатувчи ва ҳокимиятга эришишни осонлаштирувчи парокандаликка олиб келади”, деган ғояга асосланиб ҳаракат қилишлари ҳақида тушунтириб ўтилди.
Тадбир якунида раҳбарларга қўшимча тариқасида коррупцияга илмий адабиётларда қуйидагича, яъни, ”Коррупция—шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқейидан шахсий манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш” деб таъриф берилганлиги, коррупция атамаси лотинча «орруптио» сўзидан олинган бўлиб, пора бериб сотиб олиш, бузилиш, ишдан чиқиш, ахлоқий (маънавий) бузилиш деган маʼноларни англатиши, одатда мансабдор шахс томонидан унга берилган мансаб ваколатлари ва ҳуқуқлардан, шунингдек, бу билан боғлиқ расмий нуфуз мақомидан, имкониятлар ва алоқаларидан ўзларининг шахсий манфаатларини кўзлаб қонунчилик ва ахлоқ қоидаларига зид равишда фойдаланишини англатиши, жамиятда коррупция оддий халқ вакилларининг юқори амалдорларга ёхуд давлат амалдорларининг ўзаро бир-бирларига бўлган муносабатидан келиб чиқиши, ушбу салбий ҳолатнинг ҳар қандай кўриниши жамиятни ҳалокат ёқасига олиб бориши муқаррар эканлиги, коррупция ҳар қандай давлат ва жамият ривожига жиддий салбий таъсир кўрсатувчи хавфли омил эканлиги, барча мамлакатларга таҳдид солувчи мураккаб ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳодиса эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Кўтарилган масалалар юзасидан раҳбарлар ўз мустақил фикр-мулоҳазаларини билдириб, ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этдилар.