26 Август 2022 йил 310

Чорва молларини ўғирлаган ўғри мақсадига етмасдан ходимлар томонидан қўлга олинди

Гулистон туман Шарқ ҳақиқати маҳалласида яшовчи Х.Джураев  Гулистон туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, жорий йилнинг 04 август куни соат тахминан 04:00 ларда яшаш хонадони молхонасидан 1 бош нархи 8.000.000 сўмлик сигири ҳамда 2 бош жами нархи 7.000.000 сўм бўлган бузоқларини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Гулистон тумани Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида ушбу чорва молларини Гулистон тумани чортоқ маҳалласида яшовчи А.А содир этганлиги аниқланган.

туман Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу жиноятни содир қилган шахс чорва молларини Гулистон тумани ҳудудида жойлашган мол бозорда  сотаётган вақтда далилий ашёлар билан қўлга олиниб, жазо муқаррарлиги таъминланди.

Гулистон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан А.А нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди.

Text to speech