Боёвут туманида “Ишга марҳамат” меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Боёвут тумани Олмазор МФЙда жойлашган 2-сонли мактаб интернатида Боёвут тумани ИИО Пробация гуруҳи ходимлари, туман Бандликка кўмаклашиш Маркази ходимлари ҳамда туман Мажбурий ижро бюроси ходимлари билан ҳамкорликда ҳозирги кунда вақтинча ишсиз бўлган фуқаролар, назорат остидаги шахслар, Вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашга мажбур бўлганларни бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш бўйича “Ишга марҳамат” меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Боёвут туманида яшовчи иш билан банд бўлмаган оила аъзоларни иш билан таъминлаш мақсадида ўтказиладиган бўш иш ўринлари ярмаркаси тумандаги бандлиги таъминланмаган ишсиз фуқароларни, меҳнат мигрантларини ҳамда тумандаги ишсиз ёшлар, битирувчилар, туман ИИО Пробация гуруҳи ҳисобида турган ҳозирги кунда вақтинча ишсиз бўлган назорат остидаги шахсларни иш билан таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш бўйича ўтказилган “Бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлари” меҳнат ярмаркаси қуйидаги тартибда бўлиб ўтди.
Боёвут туманида 2021 йил 22 сентябр куни Боёвут тумани Бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари, туман Ички ишлар органи Пробация гуруҳи ходимлари, туман Мажбурий ижро бюроси билан ҳамкорликда тумандаги Пробация гуруҳи ҳисобида 30 ёшча бўлган назорат остидаги шахсларни бандлигини таьминлаш ҳамда бандлиги таъминланмаган ишсиз фуқароларни, меҳнат мигрантларини, шунингдек ўрта ва олий таълим битирувчи ёшларини бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган “Бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлари” меҳнат ярмаркасини ўтказиш Боёвут тумани Бандликка кўмаклашиш маркази маъмурий биносида бўлиб ўтди.
Ушбу ўтказилган “Бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлари” ярмаркаси тадбирига 10 та корхона ва ташкилотлар ўзларининг кўргазмали қуроллари ва стендлари билан бўш иш ўрни “Тоза ҳудуд” ДУК, “Тиббиёт бирлашмаси” ва “Ҳудуд Газ” АЖ, Стелла Модда МЧЖ тикув фабрикаси, “Боёвут Бунёдкор” ғишт ишлаб чиқариш МЧЖ, “Ободонлаштириш бошқарма”лари жами 50 та бўш иш ўрни билан тадбирда иштирок этиб, “Бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлари” ярмаркасида қатнашдилар.
Ушбу тадбирда корхона ва ташкилотлардаги тузилмавий ўзгаришлар, бозор ислоҳотлари даврида босқичма-босқич ўтишнинг моҳияти ва шу даврда ишчи хизматчиларнинг иш жойларини қисқартирилиши туфайли уларга бериладиган кафолатлар тадбир қатнашчилари эътиборига туман Маданият бўлими ва Ёшлар Иттифоқи билан биргаликда тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.
Якка тартибдаги тадбиркорликни афзаллик томонлари ва Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субцидия ва грантлар ажратиш тартиблари тўғрисида аҳолига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Боёвут тумани ИИО Пробация гуруҳи ҳисобида турган ҳозирги кунда вақтинча ишсиз бўлган назорат остидаги шахслардан 9 нафари иштирок этди, 2 нафари Боёвут тумани Учтургон МФЙда жойлашган ғишт ишлаб чиқариш заводига ишга жойлаштирилди. 7 нафар назорат остидаги шахсларга мутахассислигидан келиб чиққан ҳолда бўш иш ўринлари таклиф этилди.
Боёвут тумани ИИО Пробация гуруҳи