21 Сентябр 2020 йил 1062

Боёвут туманида «Гендер тенглиги кафолатлари хамда хотин- қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишнинг асослари» тўғрисида психологик тренинг бўлиб ўтди.

Ушбу тренингни психолог Д.Рейимбаева, хоким ўринбосари У.Қўшбекова хамда туман ИИБ ХПБ ХҚМБ катта инспектори С.Турсунбоевалар ҳамкорлиги асосида Боёвут туманининг барча маҳалла мутахассисларини яъни маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўйича раис ўринбосарларини жамлаган холда маҳаллада истиқомат қилувчи аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишнинг энг самарали усуллари, ўз жонига ёки ўзгалар ҳаётига қасд қилишга мойил бўлган аёлларимиз билан ишлашнинг самарали усуллари, ҳимоя ордерлари айнан қайси мурожаатлар орқали берилиши ва қайси тоифа аёлларга берилиши ҳақида маълумотлар бериб ўтилди хамда қийналган ва тазйиқ остида қолган аёлларимизга психологик маслаҳат беришнинг энг осон усуллари тушунтириб ўтилди. Барча маҳалла мутахассислари ушбу тренинг машғулотидан ўзларига керакли бўлган усулларни ўрганганларидан ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Text to speech