10 Август 2023 йил 901

Боёвут туманида 1 бош қорамол ўғирланди.

Боёвут тумани ИИБга ариза билан Боёвут тумани, Анорзор МФЙда яшовчи фуқаро М.А мурожаат қилиб, аризасида яшаш уйи томорқасида боғлиқ турган 1 бош қорамолини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Боёвут тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида, мазкур жиноятни 1998 йилда туғилган, Гулистон шаҳар, Намуна МФЙда яшовчи Х.Д содир этганлиги аниқланиб, ашёвий далил олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Боёвут тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан фуқаро Х.Дга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-м 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech