Боёвут тумани назорат остидаги шахсларга нисбатан сайёр суд бўлиб ўтди
Жиноят ишлари бўйича Боёвут тумани судининг очиқ суд мажлисида Боёвут тумани ИИО Пробация гуруҳи ҳисобидаги жазо муддатини ўтаётган назорат остидаги шахсларга нисбатан сайёр суд бўлиб ўтди.
Жумладан, Озодликни чеклаш жазосини ўтаётган назорат остидаги шахс М.З, Ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган Т.Д, Ф.С, Б.Г, Н.С, Қ.И, Н.О, С.Е, Х.С, А.Блар Боёвут тумани ИИБ бошлиғи подполковник Ж.Е.Абрамов томонидан Ўз.Рес ЖКнинг 73-моддасига асосан жазодан муддатидан олдин шартли озод этиш тўғрисида ЖИБ Боёвут тумани судига тақдимнома киритди.
Бундан ташқари, назорат остидаги шахслар Э.А, Н.С, К.Ш, М.А лар мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосидан, ўзларининг шахсий илтимосномасига кўра, ЖИБ Боёвут тумани суди томонидан ўрганилиб чиқилиб, ўзининг илтимосномасига асосан муайян ҳуқуқдам маҳрум қилиш жазосини ўтаётганлардан 4 нафари, Боёвут тумани ИИБ бошлиғининг тақдимномасига асосан Ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган 10 нафар шахслар ЖИБ Боёвут тумани судининг ажрими билан жами 15 нафари назорат остидаги шахслар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан олдин жазо ўташдан шартли озод этилди. Суд жараёнида жами 15 нафар назорат остидаги шахслар қатнашди.
Жиноят ишлари бўйича Боёвут тумани судининг очиқ суд мажлисида, Раислик қилувчи: Ш.С.Исмаилов, судья ёрдамчиси Б.Бектўраевларнинг котиблигида ҳамда Боёвут тумани Прокурори ёрдамчиси Р.Хуррамов, Боёвут тумани ИИО Пробация гуруҳи катта инспектори капитан У.Тоғаевлар иштирок этди
Боёвут тумани ИИО Пробация гуруҳи