15 Ноябр 2021 йил 538

Боёвут тумани Бандликка кўмаклашиш Марказида вақтинча ишсиз бўлган фуқаролар, назорат остидаги шахсларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш бўйича “Ишга марҳамат” меҳнат ярмаркаси ўтказилди

Боёвут туманида яшовчи иш билан банд бўлмаган оила аъзоларни иш билан таъминлаш мақсадида ўтказиладиган бўш иш ўринлари ярмаркаси тумандаги бандлиги таъминланмаган ишсиз фуқароларни, меҳнат мигрантларини ҳамда тумандаги ишсиз ёшлар, битирувчилар, туман ИИО Пробация гуруҳи ҳисобида турган ҳозирги кунда вақтинча ишсиз бўлган назорат остидаги шахсларни иш билан таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш бўйича “Бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлари” меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Боёвут туманида 2021 йил 11 ноябрь куни Боёвут тумани Бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари, туман Ички ишлар органи Пробация гуруҳи ходимлари билан ҳамкорликда тумандаги Пробация гуруҳи ҳисобида 10 нафар назорат остидаги шахсларни бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган “Бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлари “ меҳнат ярмаркасини ўтказиш Боёвут тумани Бандликка кўмаклашиш маркази маъмурий биносида бўлиб ўтди.

Ушбу ўтказилган “Бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлари” ярмаркаси тадбирига 3 та корхона ва ташкилотлар ўзларининг кўргазмали қуроллари ва стендлари билан бўш иш ўрни “Golden Оsiyo senter Go” МЧЖ,  тикув фабрикаси “Боёвут Бунёдкор” ғиш ишлаб чиқариш МЧЖ жами 20 та бўш иш ўрни билан тадбирда иштирок этиб, «Бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлари» ярмаркасида қатнашдилар.

Боёвут тумани ИИО Пробация гуруҳи ҳисобида турган ҳозирги кунда вақтинча ишсиз бўлган назорат остидаги шахслардан 8 нафари иштирок этди, 2 нафари Боёвут тумани Учтургон МФЙда жойлашган ҒИШТ ишлаб чиқариш заводига ишга, 1 нафари Stella Moda МЧЖ тикув фабрикасига жойлаштирилди. 5 нафар назорат остидаги шахсларга мутахассислигидан келиб чиққан ҳолда бўш иш ўринлари таклиф этилди.

Боёвут тумани ИИО Пробация гуруҳи

Text to speech