30 Июл 2022 йил 499

Боёвут тумани ИИБда Жиноят ишлар бўйича Боёвут тумани судининг сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди.

Жумладан ушбу судда Озодликни чеклаш жазоси ўтаётган назорат остидаги 3 нафар шахслар ва ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган назорат остидаги 7 нафар шахсларга Ўз.Рес ЖКнинг 73-моддасига асосан жазодан муддатидан олдин шартли озод этиш тўғрисида ҳамда ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан қастдан бўйин товлаб юрганлиги учун назорат остидаги 2 нафар шахсларга нисбатан Боёвут тумани ИИБ бошлиғи  томонидан Ўз.Рес ЖКнинг 481-моддасига асосан ЖИБ Боёвут тумани судига тақдимнома киритди.

Назорат остидаги 2 нафар шахс мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш  ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосидан, ўзларининг шахсий илтимосномасига кўра, ЖИБ Боёвут тумани суди томонидан ўрганилиб чиқилиб, ўзининг илтимосномасига асосан муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётганлардан 2 нафари, Боёвут тумани ИИБ бошлиғининг тақдимномасига асосан  озодликни чеклаш жазоси ўтаётган 1 нафар назорат остидаги шахс озодликдан маҳрум қилиниб, 1 нафар ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан бўйин товлагани учун жазоси бошқа оғирроқ турдаги жазо турига алмаштирилиб, ЖИБ Боёвут тумани судининг ажрими билан жами 12 нафар назорат остидаги шахслар Ўзб.Рес ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан олдин жазо ўташдан шартли озод этилди. Суд жараёнида жами 15 нафар назорат остидаги шахслар қатнашди.

                      Боёвут туман ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи

Text to speech