11 Ноябр 2021 йил 355

Боёвут тумани ИИБ ходимлари «Яшил макон» умумий лойиҳаси доирасида мевали манзарали кўчатлар экиб, унинг парваришига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йилнинг 2 ноябрь куни ўтказилган йиғилишида берилган топшириқлари, ҳудудларда яшил боғлар, майдонлар барпо этилмаганлиги сабабли «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини татбиқ этиш ҳамда дарахтларни экиш, парваришлаш ва кўкаламзорлаштириш тизимини самарали ташкил этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли кўрсатмаси талаблари ижросини вилоят Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида кенг татбиқ қилиш ҳозирги шароитда униш ва кўкариш даражаси юқори бўлган мевали ва манзарали дарахтлар экилиши ташкиллаштирилмоқда.
Хусусан Боёвут тумани Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан Боёвут туман Ички ишлар бўлимининг маъмурий биноси, туман 3-сектор штаби жойлашган бино, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими биноси ҳамда
27 та маҳаллаларда жойлашган профилактика инспекторларининг хизмат хонаси бинолари атрофлари ва ҳовлиларига 450 дона мевали манзарали кўчатлар экиб, унинг парваришига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Text to speech