14 Октябр 2022 йил 294

Боёвут тумани Ички ишлар органлари фахрийлари холидан хабар олинди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор А.Иарамовнинг 2022 йил 28 сентябрь кунидаги Ички ишлар органларида хизмат интизоми ва ходимларда ватанпарварлик туйғуларини кучайтириш бўйича тарғибот гуруҳларини ташкил этиш тўғрисида”ги фармойишига асосан, Ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимларни миллий қадриятларга содиқ, чинакам ватанпарвар ва фидойи, бурчига садоқатли этиб тарбиялашда фахрийларнинг ёрдамидан самарали фойдаланиш ҳамда ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш мақсадида жорий йилнинг 13 октябрь куни ИИВ Фахрийлар кенгаши аъзолари истеъфодаги полковник М.Мирзфайзиев, Ў.Ахмедовлар, Бошқарма бошлиғининг маслаҳатчиси истеъфодаги подполковник Ў.Болтабоев, Фахрийлар кенгаши раиси истеъфодаги полковник Ю.Тошбоевлар Боёвут тумани Ички ишлар бўлимига ташриф буюрдилар.

Ташриф давомида Боёвут тумани ИИБда хизмат олиб бораётган ёш ходимлар билан учрашувлар ташкил этилиб, ёшларга ходимларга сўнгги вақтларда маҳаллаларда содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчилик ҳамда уларнинг барвақт олдини олиш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар, маҳалла раиси ва профилактика инспектори ҳамкорликда ташкил этаётган ишлар, ўсиб келаётган ёш авлодни ватанга садоқат руҳида ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялашда ўзларининг хизматларини аямасликлари, бунда Ички ишлар органлари фахрийлари ҳам беғараз ёрдамларини аямасликлари, хизматда орттирган тажрибаларини, иш услубларини ёш ходимларга ўргатиш ва кўмаклашишлари борасида керакли тавсияларни берди.

Фахрий Ички ишлар органлари ходимларига ўзининг тавсиялари чоғида ҳозирги кунда ходимлар томонидан содир этилаётган кўнгилсиз ва салбий ҳолатларни бартараф этиш билан бирга, келгусида бундан ҳар бир ходим ўзига хулоса қилиши, ўз касбига содиқ қолиб, садоқат билан Ватанга хизмат қилишлари юзасидан раҳбарий топшириқларни берди.

Шундан сўнг ИИВ Фахрийлар кенгаши аъзолари билан биргаликда Ички ишлар органларида узоқ йиллар хизмат қилиб нафақага чиққан ижтимоий ҳимояга муҳтож фахрийларнинг холидан хабар олиниб уларга моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатилди.

Бу борадаги ишлар вилоятнинг барча шаҳар-туманларида давом эттирилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати.

Text to speech