23 Январ 2023 йил 262

Боёвут тумани Ички ишлар бўлимида ўтган йил давомида амалга оширилган ишлар танқидий муҳокама қилинди.

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари-Маънавий маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник Шерматов Қаҳрамон Хотам ўғли раислигида туман Ички ишлар органлари ходимлари томонидан 2022 йилнинг 12 ой давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.

2022 йил давомида туман ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда вилоят миқёсида юқори кўрсаткичлар қайд этилган бир вақтда туманнинг айрим маҳаллаларида олди олиниши керак бўлган жиноятларни ошиб кетишига сабаб бўлган омиллар ўрганилиб, хизмат фаолияти давомда камчиликларга йўл қўйган ходимлар фаолиятига жорий йилнинг 1-чораги якунида баҳо берилиши, қўпол камчиликларга йўл қўйган ходимларга интизомий жазо чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Туман масъул раҳбарларига қўл остидаги ходимларнинг ижрочилик ва хизмат интизомини мустаҳкамлаш, маънавиятини юксалтириш юзасидан келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишларнинг истиқболли режалари белгилаб олинди.

Боёвут тумани Ички ишлар бўлими.

Text to speech