9 Август 2022 йил 258

Бўлажак ёш футболчилар ва Янгиер шаҳар ИИБ ходимлари ўртасида «Мини футбол» мусобақаси ўтказилди

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, айни пайтда вилоят Ички ишлар органларида жорий йилнинг 1 август кунидан 1 сентябрь кунига қадар «Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш-олий бурчимиз» шиори остида «Ватанпарварлик ойлигини» ўтказилмоқда.

Ушбу ойлик доирасида тасдиқланган режага асосан, 2022 йилнинг 5 август куни Сирдарё футбол маҳорат мактабининг сунъий қопламали ўйингоҳида Янгиер шаҳар ИИБ ходимлари ҳамда Янгиер шаҳрида жойлашган Сирдарё футбол маҳорат мактаби тарбияланувчилари ўртасида спортнинг «Мини футбол» тури бўйича мусобақа ўтказилди. Мусобақада Янгиер шаҳар ИИБ ходимларидан иборат 3 та ва Сирдарё футбол маҳорат мактаби тарбияланувчиларидан иборат бўлган 3та жамоа, жами 6 нафар жамоалар таркиби тузилиб, ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб боришди. Ўтказилган мусобақа юқори савияда ташкил этилиб, кескин ва муросасиз тарзда ўтди. Мусобақанинг якуний натижаларига кўра ғолиблик Сирдарё футбол маҳорат мактабининг 8-синф ўқувчиларига насиб этди. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, бу каби мусобақалар спортчи ёшлар ўртасида «Ватанпарварлик» туйғусини уйғотиш ва уларнинг Ички ишлар органларига бўлган қизиқиши ва ҳурматини оширишга хизмат қилади. Келгусида ҳам шу каби мусобақаларни мунтазам равишда ўтказиш бўйича Янгиер шаҳар ИИБ раҳбарияти ҳамда Янгиер футбол мактаби масъул ходимлари ўртасида келишувга эришилди.

Мусобақа сўнгида ғолиб бўлган ва совринли ўринларни қўлга киритган жамоалар Янгиер шаҳар ИИБ раҳбариятининг медаль ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Text to speech