30 Май 2022 йил 231

Боёвутда 5 нафар назорат остидаги шахслар муддатидан олдин жазо ўташдан шартли озод этилди.

Жиноят ишлари бўйича Боёвут тумани судининг очиқ суд мажлисида раислик қилувчи: Ш.С.Исмаилов, судья ёрдамчиси Б.Бектўраевларнинг котиблигида ҳамда Боёвут тумани Прокурори ёрдамчиси Р.Хуррамов, Боёвут тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи катта инспектори капитан Ф.А.Мирзаевлар иштирокида суд бўлиб ўтди.

Жумладан, Озодликни чеклаш жазоси ўтаётган назорат остидаги шахслар И.А ва ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган назорат остидаги шахслар X.B, А.Б ларга Ўз.Рес ЖКнинг 73-моддасига асосан жазодан муддатидан олдин шартли озод этиш тўғрисида ҳамда ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан қастдан бўйин товлаб юрганлиги учун назорат остидаги шахслар Ш.Ф, А.Р ларга нисбатан Боёвут тумани ИИБ бошлиғи подполковник Ж.Э.Абрамов томонидан Ўз.Рес ЖКнинг 48 прим 1-моддасига асосан ЖИБ Боёвут тумани судига тақдимномалар киритди.

Назорат остидаги шахс С.Ж, Э.Т лар мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосидан, ўзларининг шахсий илтимосномасига кўра, ЖИБ Боёвут тумани суди томонидан ўрганилиб чиқилиб, ўзининг илтимосномасига асосан муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётганлардан 1 нафари, Боёвут тумани ИИБ бошлиғининг тақдимномасига асосан Ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган 1 нафар шахс ва озодликни чеклаш жазоси ўтаётган 1 нафар назорат остидаги шахсларнинг жазоси бошқа оғирроқ турдаги жазо турига алмаштирилиб, ЖИБ Боёвут тумани 30.05.2022 йилдаги ажрими билан жами 5 нафари назорат остидаги шахслар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан олдин жазо ўташдан шартли озод этилди. Суд жараёнида жами 10 нафар назорат остидаги шахслар қатнашди

                        Боёвут тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи

Text to speech