21 Июл 2022 йил 235

Боёвут туманида "Бу менинг оилам" тадбири ўтказилди.

Сирдарё вилояти Боёвут тумани "Ўзбекистон" маҳалласи "Муқаддас" кўчаси 9-уйда яшовчи нуроний онахонимиз М.Хўжамуродовани хонадонида "Бу менинг оилам" тадбир ўтказилди. Тадбирда Вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вилоят хокими ўринбосари Н.Таджибоева, Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари О.Эсонова, Вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ бошлиғининг ўринбосари Г.Мирзабекова, Вилоят Дин ишлари қўмитаси З. Холбекова, Вилоят бош отинойи Мансурахон Мелибоева, Туман отинойилари, туман маҳалла фаоллари, Ўзбекистон МФЙ раиси, маҳалла фаоли, нуроний онахонлар, ҳожи оналар ва оқила аёллар гуруҳлари қатнашишдилар. Тадбирни Вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вилоят хокими ўринбосари Н.Таджибаева ўз сўзида ўзбек оиласи, ўзбек хонадони шундай қурилганки, унга дунё халқлари хавасманд десак сира муболаға қилмаган бўламиз деган сўзлари билан бошладилар. Ўзбек оилаларнинг ўзига хос ҳусусияти сифатида эр ва хотин муносабатларини кўрсатиш мумкин. Эр оиладаги барча оғир юмушларни бўйнига олишдан ташқари, хотини, бола чақаларининг номуси ҳимоячисидир. Оиладаги соғлом муҳитни кўпинча аёллар белгилайди. Тадбиркор, назокатли аёл жохил эрни тўғри йўлга солиб, рўзғорга файзу барака, осойишта муҳит, покизалик бахш этади. Эр оилани иқтисодий таъминлашдан тортиб, барча оғир юмушларни бўйнига олар экан, хотин зиммасида овқат пиширишдан тортиб, бола парваришига бўлган жуда нозик дид талаб қиладиган ишлар тушади ва уларни бажаришни ўз бурчи эканлигини яна бир бор таъкидлаб ўтдилар. Вилоят бош отинойи М.Мелибоева ўз ўрнида бугунги кунда туман статистикасига асосланиб ажримлар, ўз жонига қасд суиқасд қилиш ҳоллари ачинарли хол эканлиги тўғрисида гапириб шу ҳолатлар такрорланмаслик олдини олиш учун маҳаллада ҳамкор ишларни кучайтириш кераклиги тўғрисида тўхталиб ўтдилар. Ташриф буюрган меҳмонларимиз тадбирда ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

Text to speech