22 Апрел 2022 йил 269

Боёвут тумани ИИБ шахсий таркиби билан “Маънавият ойлиги” доирасида Боёвут тумани марказий кутубхонасида “Китобхонлик тадбири” ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2022 йил 25 март кунги 79-сонли фармойишига асосан, “Маънавият ойлиги” доирасида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори остида Боёвут тумани ИИБ шахсий таркиби билан Боёвут тумани Марказий кутубхонасида “Китобхонлик тадбири” ташкил этилди.

Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2021 йил 21 октябрь кунидаги 400-сонли буйруғида белгиланган 23 та ўзбек бадиий адабиёти ҳамда 16 та жаҳон бадиий адабиётлари асосий китобларни ташкил этиб, барча шахсий таркиб ушбу китоблардан ўқиганлари бўйича фикр алмашишди.

Шунингдек, бўлим бошлиғи ҳамда ММИ бўйича ўринбосар подполковник А.А.Саитов томонидан китоб инсонни маънан улғайишини, қалбан юксалишини ва дунёқараши кенг бўлиши, хизмат фаолиятида фуқаролар билан мулоқот жараёнида ўзини эркин фикрини етказиб беришида катта аҳамияти борлигини таъкидлаб ўтди.

Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати

Text to speech