15 Октябр 2021 йил 592

Биз ёшлар-гиёҳвандликка қаршимиз мавзусидаги тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Гулистон шаҳар ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими ходимлари томонидан «Ўқувчи ва талабалар орасида гиёҳвандлик воситаларини тарқатилишига қарши курашиш» тезкор-профилактик тадбирлари Гулистон Олимпия захиралари коллежи ҳамда Гулистон Академик лицейида ўқувчилари ва талаба ёшлари билан учрашув ташкил этилди. Йиғилишда Гулистон шаҳар ИИБ бошлиғининг соҳавий хизматлар бўйича ўринбосарлари бевосита ўқувчи ёшлар билан мулоқотда бўлиб, ҳозирги ахборот ривожланган даврда ёшларнинг ўз саломатликлари ва соғлом турмуш тарзини олиб боришлари учун биринчи навбатда огоҳ бўлишлари, жамиятда гиёҳвандлик ҳамда психотроп моддалар жиноятчилиги билан боғлиқ ҳолатларга бепарво бўлмасликлари, ҳар ким қаерда бўлмасин соғлом турмуш тарзини тарғиб этиши лозимлиги ҳақида тушунтириш ишлари ўтказилди.

Жумладан тарғибот гуруҳига жалб этилган вилоят Наркология диспансери ходимлари томонидан гиёҳванд моддалар таъсиридаги физиологик хусусиятлар, одам организмининг қайтиб ўз ҳолига келмайдиган аянчли оқибатлари тўғрисида маърузалар ташкил этилиб, шу билан бирга бу иллатга қарши қонунчиликда белгиланган меъёрлар тўғрисида тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилди.

Тадбир давомида талаба ёшларга гиёҳвандликнинг оқибатлари тўғрисидаги тарбиявий аҳамиятга эга видеоматериаллар намойиш этилди.

Text to speech