16 Май 2023 йил 641

Бировнинг ҳаққи буюрмас экан.

Сирдарё вилояти, Сардоба тумани ички ишлар бўлимига 1969 йил Тошкент вилоятида туғилган, Тошкент вилояти, Пискент тумани, Навоий МФЙда яшовчи фуқаро Т.А ариза билан мурожаат қилиб, мурожаатида, Сардоба тумани, Қўрғонтепа МФЙ ҳудудида жойлашган “Қўрғонтепа деҳқон бозори”нинг чорва моллари сотиладиган майдонида номаълум шахслар эгнидаги шимининг чўнтагидан 10.000.000 сўм миқдоридаги пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси ва Сардоба тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлани давомида, ушбу жиноятни 1966 йилда Тошкент вилоятида туғилган, Тошкент вилояти, Чиноз тумани, Чиноз шаҳрида яшовчи Р.Б, 1971 йилда Андижон шаҳрида туғилган, Андижон вилояти, Андижон шаҳрида яшовчи M.M ҳамда 1974 йилда Андижон шаҳрида туғилган, Андижон вилояти, Андижон шаҳрида яшовчи А.А лар содир этганликлари аниқланиб, фуқаро Р.Бдан холислар иштирокида фуқаро Т.Ага тегишли бўлган 10.000.000 сўм миқдордаги пуллар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сардоба туман ИИБ Тергов гуруҳи томонидан Р.Б, M.M ҳамда А.Аларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 2-қисми “а” ва “Б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech