24 Август 2022 йил 323

Берилган жазо оғирроғига алмаштирилди.

Жиноят ишлари бўйича Ширин шаҳар судининг очиқ суд мажлиси, раислик қилувчи M.Mirzoxidov, судья ёрдамчиси B.Sultonovning котиблигида, ҳамда Ширин шаҳар Прокурори ёрдамчиси G‘.D.Rustamov, Ширин шаҳар ИИБ ЖХХ  Пробация гуруҳи катта инспектори капитан У.Тоғаевлар иштирокида суд бўлиб ўтди.

Суд жараёни давомида ЖИБ Жиззах шаҳар судининг 2021 йил декабрь ойининг 27 кунидаги ажримига билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 74-моддасига асосан ўталмай қолган 1 йил 2 ой 19 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси шу муддатга ҳар ойлик иш ҳаққининг 10%ни давлат даромади ҳисобига ўтказиб бериш шарти билан ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган, Ширин шаҳар Фарход МФЙ Бунёдкор МФЙда яшовчи, 1996 йилда туғилган О.О ўзига тайинланган жазодан тўғри хулоса қилиш, меҳнатга ҳалол ёндашиб, тузалиш йўлига ўтганлиги содир этган этган қилмишидан чин дилдан пушаймонлиги учун ЖИБ Ширин шаҳар судининг 2022 йил 24 август кунидаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан ўталмай қолган 9 ой 4 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли озод этилди.

Ширин шаҳар Прокурор ёрдамчиси  Ғ.Д.Рустамов  жазодан муддатидан илгари шарти озод этилган назорат остидаги шахс O.Oni агарда келгусида жазодан шартли озод этилган муддат ичида қайта жиноят содир этса Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60-моддаси талабларига асосан жавобгарликка тортилиши тўғрисида расман огоҳлантирилди.

ЖИБ Навоий шаҳар судининг 2022 йил 25 май кунидаги ажрими билан ЖКнинг 74-моддасига асосан ўталмай қолган 9 ой 23 кун жазоси шу хар ойлик иш ҳаққининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ўтказиш шарти билан ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган. Ширин шаҳар ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи ҳисобига 01.06.2022 йилда олинган, Ширин шаҳар Фарход МФЙда яшовчи, 1977 йилда Бекобод шаҳрида туғилган, назорат остидаги шахс Р.Б га нисбатан тўплаган тўпланган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, ўзига берилган жазодан тўғри хулоса қилмай, меҳнатга ҳалол ёндашмаганлиги учун жазодан қасдан бўйин товлаб юрганлиги учун Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддаси 4-қисмига асосан ўталмай қолган 9 ой 8 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси, шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.

 Ширин шаҳар ИИБ Пробация гуруҳи

Text to speech