11 Октябр 2022 йил 411

Берилган топшириқлар амалда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 04 апрел кунидаги "Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ 190-сонли Қарорининг 4-банди "г" топшириғида туман (шаҳар) ҳокимларига ўз ҳудудларидаги Автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидаларини бузилишини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситаларини ўрнатиш ҳуқуқи берилган. Бундан кўзланган асосий мақсад энг аввало фуқароларимиз ҳаётини асраш, ўлим билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисаларини барвақт олдини олиш қилиб белгиланган.

Ушбу Қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙХХБ бошлиғи шаҳар-туман ҳокимлари билан учрашув ўтказди. Учрашувлар давомида юқорида қайд этилган Президент қарори ижросини таъминлаш бўйича таклифлар билдирилиб, Қарор ижросини тўлиқ таъминлаш бўйича келишиб олдилар.  

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech