18 Май 2023 йил 282

Баҳс-мунозараларга бой бўлган «7х7» интелектуал ўйини ўтказилди.

Жорий йининг 18 май куни ИИВ Сирдарё академик лицейида “Маънавият ойлиги” доирасида 2-курс ўқувчилари ўртасида «7х7» интелектуал ўйини бўлиб ўтди. Унга кўра лицей ўқувчилари “Расмли савол”, “DTM”, “QWERTY”, «Занжир», «Мавзули», «Киномания» ва «Музлама» шартлари  асосида беллашишди. Қизиқарли шартлар асосида ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини синовдан ўтказган билимлар беллашуви иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Айниқса, тадбир давомида машҳур ўзбек ва хориж фильмлари ва уларга боғлиқ бўлган мусиқа, расм, иборалар ва машҳур гаплардан берилган саволлар, шунингдек, машҳур қўшиқ мусиқалари сўзларисиз овознигор орқали қўйиб берилиб қўшиқ муаллифлари ёки қўшиқ номи сўралиши беллашувни янада қизғин ўтишини таъминлади.

Кўтаринки руҳда ўтган беллашувда 1-ўринни 35 балл билан 202-гуруҳ, 2-ўринни 33 балл билан 204-гуруҳ, 3-ўринни эса 28 балл 201-гуруҳ ўқувчилари эгаллашди. Бу каби танловлар ўқувчиларнинг билим ва тафаккурини кенгайтириш билан бирга китоб ўқишга бўлган қизиқишини орттиради.

Text to speech