Баҳор келди сизни so'roqlab...
Эъзозлар , ардоқлар учун ташаккур
Асли сиз офтоби мен зиёсиман .
Тонгларингиз кулсин дориламон, ҳур,
Бахтим шул - ўзбекнинг Зулфиясиман!
Дарҳақиқат, бу сатрлар эгаси, садоқат куйчиси Зулфияхоним Исроилова ўзбек адабиёти шеърияти тарихида ўчмас из қолдирган шоирадир. Баҳорнинг илк кунлари қалбларга шоиранинг шеърлари билан кириб келади. Юртимизда ҳар йили 1 март Зулфияхоним таваллуд айёми кенг нишонланади.
ИИВ Сирдарё академик лицейида ҳам "Баҳор келди сизни сўроқлаб" шиори остида Зулфияхоним ҳаёти ва ижодига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбир давомида лицейнинг малакали педагог-ўқитувчилари томонидан ёрқин рассом, оддий инсон қалбини ўткир ҳис қилган меҳнаткаш, Шарқ аёлининг жамиятдаги тенг ҳуқуқи учун мардонавор курашган аёл Зулфиянинг ҳаёт йўллари ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.
Қизғин ўтган давра суҳбатида лицей ўқувчилари томонидан Зулфияхоним шеърлари ёд айтилди. Тадбир сўнгида ўқувчиларга шоиранинг ҳаёти ва ижодига бағишланган ҳужжатли фильм намойиш этилди.