23 Феврал 2023 йил 266

Ахборот технологиялари – ривожланиш гарови

Бугунги шиддаткор давримизни ахборот технологияларисиз тасаввур қилиш жуда қийин. Ҳаётнинг компьютердан фойдаланилмайдиган бирор бир жабҳаси қолмади десак муболаға қилмаган бўламиз. Бу эса ўз навбатида ёш авлоднинг компьютер саводхонлигига эътиборни кучайтиришни тақозо этади. Кейинги даврда бу соҳага давлат миқёсида эътибор кучайтирилгани бежиз эмас. Бу вазифани чуқур англаган ИИВ Сирдарё академик лицейи жамоаси томонидан ўқувчиларига умумтаълим ва касбий фанлардан чуқур билим бериш, бўлажак тартиб посбонларини юксак ватанпарварлик ғоялари руҳида тарбиялаш билан бир қаторда уларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга хизмат қилувчи турли тадбирларни ташкил этишга катта аҳамият берилади.

Жорий йилнинг 22-23-февраль кунлари лицей ўқувчилари ўртасида “Информатика ва ахборот технологиялари” фанидан билимлар беллашуви ташкил қилинди. Мусобақада 8 та жамоа “Таништирув”, “Wоrd дастурида матн яратиш”, “Pоwеr Pоint” дастурида “Ички ишлар академияси”га бағишланган тақдимот яратиш ва намойиш этиш”, “Тезкор савол-жавоб”, “Кроссворд” шартлари бўйича беллашдилар.

Муросасиз баҳсларга бой ўтган тадбирда ғолиблик 107-гуруҳнинг ”Алгоритм” жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Бундан ташқари, тадбирда ўзларининг ёрқин чиқишлари билан бошқа иштирокчилардан яққол ажралиб турган ўқувчилар лицей раҳбариятининг эсдалик совғаларига сазовор бўлдилар.

Text to speech