30 Май 2022 йил 288

АТ “Халқ банк” Сирдарё вилояти филиалида содир этилган фирибгарлик жинояти юзасидан муҳокама бўлиб ўтди.

Фуқаро А.С ўзининг мурожаатида АТ “Халқ банк” Сирдарё вилояти филиали Амалиёт бўлими билан 15.08.2020 йилда АТ "Халқ банки"нинг Режали тўлов кобрединг картасидан фойдаланиш тўғрисидаги 333-сонли шартнома тузилганлиги, шартнома бўйича 19.000.000 сўм кредит пуллари ажратилиши келишилганлиги, фуқаро А.С ушбу олмоқчи бўлган кредитдан воз кечганлиги тўғрисида банкка оғзаки мурожаат қилган вақтида банк ходими томонидан унга кредит ажратилиши юзасидан маълумотлар дастурга киритилмаганлиги, 2022 йилнинг январь ойида “Рустам” исмли банк ходими телефон қилиб, кредит қарздорлигини тўлашини айтганлигини, ўзининг номига кредит ажратилганлигидан хабари бўлмаганлиги, кейинчалик маълум бўлишича, банк томонидан ажратилган 19.000.000 сўм кредит маблағлари банкнинг собиқ пластик карталар шўъбаси бош мутахассиси о.С томонидан олиниб ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини, ушбу маблағларни тез кунларда тўлов қилиб беришини айтган бўлса-да, шу кунга қадар алдаб келаётганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Гулистон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Жиноят иши бўйича АТ “Халқ банк” Сирдарё вилояти филиалида содир этилган фирибгарлик жинояти бўйича АТ “Халқ банк” Сирдарё вилояти филиали бошқарувчига тақдимнома киритилган.

Мазкур тақдимнома юзасидан 28.05.2022 йилда АТ “Халқ банк” Сирдарё вилояти филиалида жиноят муҳокамаси ўтказилиб, муҳокамада филиал бошлиғи А.Умаров, филиал бошқарувчиси ўринбосари Х.Примкулов, шаҳар прокурори ўринбосари У.Қўшбоқов, Гулистон шаҳар ИИБ бошлиғи ўринбосари, Тергов бўлими бошлиғи майор Б.Исмоилов, шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими катта терговчиси катта лейтенант Ж.Аббосов ҳамда филиал ходимлари қатнашишган.

Муҳокамада келгусида мазкур фирибгарлик ва бошқа жиноятларни содир этилишини олдини олиш юзасидан тегишли чора тадбирлар ишлаб чиқиш белгилаб олинган.

        Сирдарё ВИЛОЯТИ ИИБ ҲУЗУРИДАГИ ТЕРГОВ БОШҚАРМАСИ

Text to speech