22 Июн 2024 йил 1263

Ҳар бир мурожаат эътиборда.

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи Санжар Джабаров навбатдаги шахсий қабулини ўтказди.

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи Санжар Джабаров Сирдарё вилояти ИИБ фуқароларни қабул қилиш хонасида жисмоний ва юридик шахслар ва уларнинг вакилларини қабул қилди.

Ўтказилган шахсий қабулда, Ички ишлар органларига оид турли хил масаладаги жами 14 нафар жисмоний ва юридик шахслар ва уларнинг вакилларини мурожаатлар тингланди, шундан 2 нафар жисмоний шахсларнинг мурожаатлари жойида ижобий ҳал этилди, 3 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаати Бошқарма бошлиғи томонидан ижроси назоратга олинди, 6 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаати бўйича фуқарога ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали тушунтириш берилди, 2 нафар жисмоний шахсларнинг мурожаати ўрганиб чиқилаётганлиги тушунтирилди, 1 нафар фуқаронинг мурожаати терговга қадар текширув ишларини ўтказилиши белгиланди.

Сирдарё вилояти ИИБ Мурожаатлар билан ишлаш гуруҳи 

Text to speech