27 Октябр 2022 йил 313

Аҳоли мурожаатлари - доимий эътиборда.

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Санжар Бўронович Сирдарё вилояти ИИБ фуқароларни қабул қилиш хонасида жисмоний ва юридик шахслар ва уларнинг вакилларини қабул қилди.

Ўтказилган шахсий қабулда, Ички ишлар органларига оид турли хил масаладаги жами 20 нафар жисмоний ва юридик шахслар ва уларнинг вакилларини мурожаатлар тингланди.

Ушбу қабул давомида 4 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари жойида ижобий ҳал этилган бўлса, 6 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаати Бошқарма бошлиғи томонидан ижроси назоратга олинди, 6 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаати бўйича фуқарога ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали тушунтириш берилди, 2 нафар жисмоний ва юридик шахснинг мурожаати ўрганиб чиқилаётганлиги тушунтирилди, қолган 2 нафар фуқароларнинг мурожаатлари терговга қадар текширув ишларини ўтказилиши белгиланди.

Зеро, халқ билан мулоқот, уларнинг дарду ташвиши билан яшаш энг асосий мақсад бўлиб, унинг рўёби юртимиз равнақига, унинг янада гуллаб-яшнашига, фуқароларнинг тинч, осуда, фаровон ҳаёт кечиришларини таъминлашга хизмат қилиб келмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Мурожаатлар билан ишлаш гуруҳи

Text to speech