8 Апрел 2023 йил 672

“Амир Темур – буюк саркарда ва давлат арбоби” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

ИИВ Сирдарё академик лицейида Амир Темур таваллудининг 687 йиллигига бағишланган “Амир Темур – буюк саркарда ва давлат арбоби” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда саралаш босқичида ғолиб бўлган «Соҳибқирон» ва «Кўрагоний» жамоалари таништирув, блитс саволлар, крассворд, деворий газета, саҳна кўриниши ва мавзуга оид видеоролик тайёрлаш шартлари бўйича ўзаро куч синашишди. Қизиқарли ва баҳс-мунозарага бой бўлган билимлар беллашувида «Кўрагоний» жамоаси буюк саркарда ва давлат арбоби Темур ва Темурийлар тарихини яхши ўрганганликларини намоён этдилар.

Тадбирнинг бадиий қисмида лицей ўқувчиларнинг саҳна кўринишида буюк аждодимиз Амир Темур тимсолини жонли гавдалантирган бўлса, 12-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг "Дилрабо рақс ансамбли" томонидан ижро этилган ажойиб рақс тадбирга йиғилганларга кўтаринки руҳ ва кайфият бағишлади. Бу каби тадбирларни ташкил этилиши ўқувчиларимиз қалбида буюк Соҳибқирон Амир Темурнинг адолатли давлат тузиш ҳақидаги ўгитлари чуқур сингдирилиб, ёш авлоднинг тарихимизга оид билимини, улуғ бобомиз сиймосига ҳурмат-эҳтиромини янада юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Text to speech