12 Ноябр 2022 йил 214

Алкоголь, гиёҳвандлик воситалари таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш борасида амалий семинар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 ноябр кунги  “Алкоголь, гиёҳвандлик воситалари таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 644-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Гулистон шаҳар ҳудудида ташкил этилган алкоголь, гиёҳвандлик воситалари таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктида амалий семинар машғулоти ўтказилди.

Семинар машғулотида, Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори ижросини таъминловчи субъектлар ҳисобланган Соғлиқни сақлаш идоралари, Миллий гвардия ва профилактика инспекторлари иштирок этдилар.

Ўқув семинар машғулотида, алкоголь, гиёҳвандлик воситалари таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби, уларни сақлаш шароити ҳам олиб бориладиган профилактик ишлар ҳақида тушинтиришлар олиб борилди.

Шунингдек, тадбир иштирокчиларига мазкур қарор ижросини таъминлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида қўлланмаганлар ва буклетлар тарқатилди.

 Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ҲПБ

Text to speech