12 Ноябр 2022 йил 730

Академик лицейида киберхавфсизлик бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Жорий йилнинг 12 ноябрь куни Ички ишлар вазирлиги Сирдарё академик лицейи ўқувчилари иштирокида “Кибержиноятлар–бугунги кундаги асосий таҳдидлардан бири” мавзусида тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Тадбир давомида Сирдарё вилояти ИИБ Киберхавфсизлик бўлими бошлиғи подполковник S.B.Yuldashev томонидан иштирокчиларга бугунги кунда дунё миқёсида таҳдид сифатида эътироф этилаётган кибержиноятчилик, яъни ахборотни эгаллаш, уни ўзгартириш, йўқ қилиш ёки ахборот тизимлари ва ресурсларини ишдан чиқариш мақсадида кибермаконда дастурий таъминот ва техник воситалардан фойдаланилган ҳолда амалга ошириладиган жиноятлар ҳамда кибербуллинг, яъни интернетдаги зўравонликлар, ҳақоратлаш, туҳмат ва бошқа ғаразли мақсадларни амалга оширишга қаратилган ҳаракатларнинг зарарли оқибатлари тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди.

Шунингдек, шахсий маълумотларни ошкор қилмаслик, «1хбет», «Мостбет» каби онлайн қимор ўйинларини ўйнаганлик учун белгиланган жавобгарлик масалалари, пластик картаси билан боғлиқ маълумотларни бегона шахсларга бермаслик ҳамда зарарли ҳаволаларга киритмаслик зарурлиги таъкидланди.

Тадбир сўнггида ўқувчиларнинг ҳам ушбу жиноятлар қурбонига айланмасликлари учун Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик марказининг YouTube ва  телеграмдаги “сйбер102 | ИИВ Киберхавфсизлик маркази” расмий каналига аъзо бўлиш ва доимий кузатиб боришлари тавсия қилинди.

Text to speech