20 Октябр 2022 йил 338

АКАДEМИК ЛИЦЕЙДА ОНА ТИЛИ ФАНИ ОЙЛИГИ ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА

2022/2023-ўқув йилида республикамиз таълим муассасаларида фан ойликларини ўтказиш тақсимотига кўра таълим муассасаларида октябрь ойида она тили фани ойлиги қизғин ўтказилмоқда. Зеро, ҳар бир миллатнинг дунёда мавжудлигини таъминлайдиган, ўзлигини англатадиган муқаддас она тилига бўлган эҳтиром она халққа муҳаббат ва эҳтиромнинг тимсолидир.
ИИВ Сирдарё академик лицейида ҳам фан ойликларини юқори сифатли ўтказиш мақсадида режа ишлаб чиқилиб, шу асосда тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг 19 октябрь куни лицейда “Ўйла, изла, топ” викторина ўйини ташкил қилинди. Ўқувчиларни тезкор фикрлашга ўргатиш, илмий ва мантиқий тафаккурини ошириш, шунингдек, ҳамкорликни, ўзаро ҳурмат, жамоа бўлиб ишлаш кўникмаларини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган викторина ўйини қизғин ва муросасиз тарзда ўтди. Мусобақанинг якуний натижаларига кўра, фахрли 1-ўринни 103-гуруҳнинг «Кўҳинур» жамоаси, 2-ўринни 106-гуруҳнинг «Қалқон» жамоаси ва 3-ўринни 203-гуруҳнинг “Ёш Гвардиячилар” жамоаси эгаллашди. Мазкур таълим муассасасида мунтазам равишда ўтказилиб келаётган бундай тадбирлар бўлажак тартиб посбонларининг чуқурлаштирилган фанлар бўйича билим ва кўникмаларини ривожлантириш билан бир қаторда, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ва самарали ўтказишларига ҳам хизмат қилмоқда.

Text to speech