5 Ноябр 2021 йил 652

Академик лицей ўқувчиси — Меҳнат ҳуқуқи билимдони

Ўзбекистон Республикасида мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб ёш авлоднинг баркамоллиги, мустақил фикрли ва масъулиятли бўлиши, миллий қадриятларга чуқур ҳурмат, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, жисмонан ва маънан соғлом бўлиши учун бир қатор тизимли ишлар амалга оширилди. Шу билан бирга, уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, қонуний манфаатларининг ҳимоясини таъминлаш мақсадида ҳуқуқий асослар ҳам яратилди. Ҳуқуқий маданият учун ҳуқуқий онг зарурий элемент эканлигини ҳисобга олган ҳолда шуни эътироф этиш керакки, ҳуқуқий онг бўлиши учун аввало ҳуқуқий саводхонлик жуда зарурдир. Ҳуқуқий саводхонлик шахс – жамият –давлат муносабатларига муҳим таъсир кўрсатади, ҳаётда, меҳнат фаолиятида ёки бошқа бир соҳада юзага келадиган муаммоларни адолатли ва холис ҳал қилиш имконини беради. Шу мақсадда Республика касаба уюшмалари федерацияси томонидан ташкил этилган «Меҳнат ҳуқуқи билимдони» кўрик танловида 5772 нафар ўқувчи-ёшлар иштирок этишди. ИИВ Сирдарё академик лицейи 3-босқич ўқувчиси Тошмурод Абдураҳмонов ҳам шу танловда иштирок этиб, фахрли 2-ўринни эгаллади. Ғолибимиз Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ИИ даражали диплом ва эсдалик совғаси планшет билан тақдирланди.

«Ҳар бир ютуғим, эришаётган мувафаққиятларим ортида ота-онам ва устозларимнинг беқиёс меҳнатлари ётибди, ютуқларим уларнинг ютуғидир! “ — дейди Тошмурод Абдураҳмонов.

Бу тиниб-тинчимас, шижоатли ўқувчимизга омад ва зафарлар тилаймиз.

 

 

Text to speech