20 Январ 2024 йил
1971
Шахсий қабулларда аниқланган муаммолар ҳал этилмоқда.
Маълумки, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш Ички ишлар органларига юклатилган асосий вазифаларидан биридир. Бунда Ички ишлар органлари томонидан фуқароларнинг муаммолари шахсий ва сайёр тартибда ўрганиш орқали уларнинг муаммолари ҳал этилиб келинмоқда.
Шу маънода Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Санжар Джабаров томонидан ҳар ҳафта шахсий қабулини ўтказиб келмоқда.
Манашундай қабуллардан бири бугун ўтказилиб, ушбу тадбир давомида фуқаролар ва юридик шахслар вакилларининг мурожаатлари тингланди.
Ўтказилган шахсий қабулда, Ички ишлар органларига оид турли хил масаладаги жами 11 нафар жисмоний ва юридик шахслар ва уларнинг вакилларини мурожаатлар тингланди, шундан 1 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаати Бошқарма бошлиғи томонидан ижроси назоратга олинди, 7 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаати бўйича фуқарога ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали тушунтириш берилди, 2 нафар жисмоний ва юридик шахснинг мурожаати ўрганиб чиқилаётганлиги тушунтирилди, 1 нафар фуқароларнинг мурожаатлари терговга қадар текширув ишларини ўтказилиши белгиланди.
Сирдарё вилояти ИИБ Мурожаатлар билан ишлаш гуруҳи