9 Декабр 2023 йил 4706

Шахсий қабулда...

Маълумки, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш Ички ишлар органларига юклатилган асосий вазифаларидан биридир. Бунда Ички ишлар органлари томонидан фуқароларнинг муаммолари шахсий ва сайёр тартибда ўрганиш орқали уларнинг муаммолари ҳал этилиб келинмоқда.Шу маънода Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Санжар Джабаров томонидан ҳар ҳафта шахсий қабуллар ўтказилмоқда. Манашундай қабуллардан бири бугун ўтказилиб, ушбу тадбир давомида фуқаролар ва юридик шахслар вакилларининг мурожаатлари тингланди.

Шахсий қабулда фуқаролар моддий ёрдам ажратиш, бандлик, қонунни бузган шахсни жавобгарликка тортиш, етказилган зарар ва қарзни ундириш, фирибгарлик, ҳуқуқий ёрдам олиш каби муаммоларини ҳал этишда кўмак сўрашди.

Мулоқот давомида ижтимоий-маиший, иқтисодий ҳамда ҳуқуқий мавзуларда билдирилган масалалар масъуллар иштирокида кўрилиб, уларнинг ижросини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech