12 Октябр 2024 йил 6135

Қабуллар: мурожаатларга ижобий ечим топиш механизми

Бугунги кун ҳар бир раҳбардан халқ дарди билан яшаш билан бирга муаммоларига ўз вақтида ечим топишни талаб этаяпти. Аҳоли мурожаатларини ўрганиш, шу орқали уларга муносиб турмуш шароити яратиб бериш сектор раҳбарларининг асосий вазифаси ҳисобланади. Амалиётга жорий этилган шахсий қабул тизими сектор раҳбарларининг аҳоли муаммоларини ўз вақтида бартараф этиш самарали механизм ҳисобланади. Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи белгиланган жадвал асосида Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасида шахсий қабулини ўтказди.

Қабулга ташриф буюрган ҳар бир фуқарони қийнаётган муаммо бошқарма бошлиғи томонидан диққат билан эшитилиб, ҳал қилиниш чоралари кўрилди.

Хусусан, жорий қабулда 10 нафар фуқаронинг мурожаати эшитилиб, уларнинг 7 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ижобий ҳал этилди. Шу билан бирга, 1 та мурожаат юзасидан асосли тушунтириш берилиб, 2 та мурожаатлар қўшимча ўрганишни талаб қилганлиги сабабли, ижроси назоратга олиниб текширув ишлари ўтказилиши белгиланди.

Сирдарё вилояти ИИБ Мурожаатлар билан ишлаш гуруҳи

Text to speech