Қабуллар – халқнинг муаммоларини ҳал қилишнинг энг мақбул ечими
Инсон манфаатлари олий қадрият. Ҳар бир давлат хизматчиси халққа хизмат қилиши керак деган тамойил остида жойларда раҳбарларнинг фуқаролар билан юзма-юз мулоқотлари ташкил этилмоқда. Бунинг асносида ечими топилмаётган масалалар ижобий ҳал этилиб, дилларда умид учқуни порламоқда.
Вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Санжар Джабаровнинг вилоят Халқ қабулхонасида навбатдаги фуқаролар қабули ҳам турли мазмундаги масаласига чора истаб келган одамлар билан гавжум бўлди.
Фуқароларнинг мавжуд масала ва муаммоларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, муддат талаб қиладиган мурожаатлар ижроси назоратга олинди.
Халқ билан мулоқот, уларнинг дарду-ташвиши билан яшаш энг асосий мақсад бўлиб, унинг рўёби юртимиз равнақига, унинг янада гуллаб-яшнашига, фуқароларнинг тинч, осуда, фаровон ҳаёт кечиришларини таъминлашга хизмат қилиб келмоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати