17 Август 2024 йил 1392

ҚАБУЛЛАР – ХАЛҚНИНГ МУАММОЛАРИНИ ҲАЛ ҚИЛИШНИНГ ЭНГ МАҚБУЛ ЕЧИМИ

Президентимиз томонидан илгари сурилган ва бугун ҳаётимиздан тобора чуқурроқ ўрин олаётган “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” тамойили юртдошларимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига замин яратмоқда.

Бугун ҳар бир раҳбар фуқаролар билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишларини эшитиши зарурлигини яхши англайди.

Бугун Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Санжар Джабаров Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасида 10 нафардан ортиқ фуқаронинг мурожаатларини тингланиб, уларга ижобий ечим топиш бўйича ўринбосарлар ва тегишли бўлим раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди. Мазкур мурожаатларнинг аксарияти тергов, моддий ёрдам олиш, паспорт масалалари, оилавий можаролар каби масалаларга оид бўлиб, ушбу қабулда қилинган мурожаатларнинг аксарияти қабулнинг ўзидаёқ ҳал этилди.

Муддат талаб этувчи мурожаатлар эса ҳал этилиши учун тегишли раҳбарларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди. 

Text to speech