Қабуллар давом этмоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Санжар Джабаров Сирдарё вилояти ИИБнинг фуқароларни қабул қилиш хонасида жисмоний ва юридик шахслар ва уларнинг вакилларини қабул қилди.
Ўтказилган шахсий қабулда, Ички ишлар органларига оид турли хил масаладаги жами 14 нафар жисмоний ва юридик шахслар ва уларнинг вакилларини мурожаатлар тингланди. Қабулда 4 нафар жисмоний шахсларнинг мурожаатлари жойида ижобий ҳал этилди, 7 нафар жисмоний шахсларнинг мурожаати бошқарма бошлиғи томонидан ижроси назоратга олинди, 2 нафар жисмоний шахсларнинг мурожаати бўйича фуқароларга ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали тушунтириш берилди, қолган 1 нафар фуқаронинг мурожаати терговга қадар текширув ишларини ўтказилиши белгиланди.
Сирдарё вилояти ИИБ Мурожаатлар билан ишлаш гуруҳи