29 Май 2023 йил 537

Лицейда ҳарбий-спорт мусобақаси ташкил этилди.

Жорий йилнинг 26 май куни ИИВ Сирдарё академик лицейида ўқувчиларнинг  бўш вақтларини самарали ташкил этиш мақсадида 1-курс ўқувчилари ўртасида ҳарбий спорт турлари бўйича эстафета ўйинлари ўтказилди. Спорт ўйинлари мусобақаси низомига  кўра, эстафета ўйинлари 5 босқичда ўтказилиб,  унда ҳар бири 10 нафар иштирокчидан иборат 7 та жамоа иштирок этди. 10 баллгача баҳоланиши назарда тутилган саф бўлиб юриш, тўсинда тортиниш, граната улоқтириш, автоматни нотўлиқ қисмларга ажратиш ва йиғиш ҳамда ҳарбий эстафета шартлари бўйича ўқувчилар ўзларининг куч ва чаққонликларини синовдан ўтказишди. Якуний натижаларга кўра, умумий 20 баллни қўлга киритган 106-гуруҳнинг “Лочинлар” жамоаси фахрли 3-ўринни, 30 баллни қўлга киритган 105-гуруҳнинг “Қалқон” жамоаси эса фахрли 2-ўринни эгаллаган бўлса, мусобақанинг мутлақ ғолиблигини 32 балл билан 101-гуруҳнинг “Темурийлар” жамоаси қўлга киритди.

Мусобақа ўқувчилар ўртасида оммавий спорт ва жисмоний маданиятни шакллантириш, дўстона ҳаракатланиши, иштирокчиларни бирдамликка чорлаши билан ижобий таассуротлар қолдирди.

Text to speech