27 Апрел 2023 йил 395

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат юзасидан муносабат

Ижтимоий тармоқларда “Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳон топширадиган бўлимдаги ҳолат. Соат 9 дан ўтди, ўнлаб одамга битта касса, қолгани ишламаяпти...» сарлавҳаси остида видео хабар тарқалмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганишлар давомида ҳафтанинг чоршанба, пайшанба ва жума кунлари Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимида автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ҳайдовчиликка номзодлардан назарий ва амалий имтиҳонлар олиш белгиланганлиги, шу муносабат билан ҳайдовчиликка номзодлар назарий имтиҳонга киришдан олдин давлат божини тўлашлари талаб этилиши, давлат божини ундириш учун умумий 2 та касса иш фаолият олиб борганлиги, ҳозирги кунда Вазирлар маҳкамасининг 408 -сонли қарори асосида қўшни вилоятлардан ҳайдовчиликка номзодлар назарий ва амалий имтиҳон топширишлари учун ташриф буюраётганлигини инобатга олган холда масъуллар томонидан қўшимча яна 3 та касса иш фаолияти йўлга қўйилганлигига қарамасдан ҳафтанинг юқорида қайд этилган кунларида 1 соатлик яъни эрталаб соат 8:00 дан 09:00 гача толов кассаларида навбатлар юзага келаётганлиги аниқланган. Фуқароларимиздан юқоридаги ҳолатларни инобатга олган холда тўғри хулосага келишларини сўраб қоламиз. 

 

 

Text to speech